Қозоғистонда янги бош муфтий сайланди

Қозоғистонда янги бош муфтий сайланди

Бугун Олмаота шаҳрида Қозоғистон мусулмонларининг навбатдаги ВИИИ қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойга Қозоғистон Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Нурлон Боюзоқўғли Ермекбоев, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Президиум аъзолари, Уламолар кенгаши аъзолари, теолог-олимлар, зиёлилар, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан келган қурултой қатнашчилари қатнашди.

Қурултойда Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг 2013 2017 йиллар орасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тақдим этилди.
Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг раиси Ержон ҳожи Малғажиўғли Бос муфтий лавозимига ноиб муфтий Серікбой ҳожи Ўрознинг номзодини тавсия қилди.
«Ҳурматли қурултой қатнашчилари, 5 йил олдин Бош муфтий лавозимига сайланганимда мана шу омонатни камчиликсиз адо этишни Аллоҳдан сўраган эдим. Сизлар билан бирга кўплаб кенг кўламдаги тадбирларни амалга оширдик. Мен ушбу омонатни ўринбосарим Серикбой ҳожи Ўразга топширишга қарор қилдим. У дин соҳасида 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида хизмат қилиб келмоқда. Диний идора тарихида учта муфтийнинг даврида фаоллиги билан кўзга тушди. Унинг ғоялари ва ишчанлиги билан кўплаб яхши лойиҳалар амалга оширилди. Серикбой ҳожи Ўраз Бош муфтий хизматини юқори даражада ишлашига ишонаман ва сизлар ҳам бу фикримни қўллаб-қувватлайсиз деб уйлайман», – деди у.
Қурултойга йиғилган 300 қатнашчи Серикбой ҳожи Ўразга овоз бериб, бош муфтий лавозимига бир овоздан сайлашди.
Серикбой ҳожи Сотиболди ўғли қурултой қатнашчилари олдида дин соҳасида ҳормай толмай хизмат қилишини айтди.
Серикбой Ўроз Сотиболдиўғли
1975 йили 12 апрелда дунёга келган.
Билими:
1990 1992 йилларда Тошкент шаҳрида қорилар тайёрлаш мадрасасини тугатган.
1992 1994 йилларда Мисрдаги Ал-Азҳар университетида таҳсил олган.
1995 1996 йилларда Исломободдаги Жаҳон университетида билимини оширган. Абай номидаги Олмаота давлат университети юридик факультетининг сиртқи бўлимини битирган.
2012 2014 йилларда «Нур Муборак» Ислом маданияти университетида «Диншунослик» мутахассислиги бўйича тугатган.
2012 2014 йилларда М.Дулатов номидаги Қостанай муҳандислик ва иқтисодиёт университетининг «Менеджмент» мутахассислиги бўйича магистратурани битириб, иқтисодиёт фанлари магистри илмий даражасига эга бўлди.
Меҳнат фаолияти:
Олмаота масжидининг ноиб имоми;
Ислом институтининг устози;
Ислом институтининг ректори;
Остона шаҳри Ақмола вилоятининг вакил имоми;
ҚМДИ-раис ўринбосари, ноиб муфтий;
Олмаота шаҳар ҳокимлиги диний ишлар бошқармаси бошлиғи;
ОҚО. Сариёғоя тумани, Бош имоми;
Юқори даражали давлат хизматчиси агентлиги;
Остона шаҳри Адлия бошқармаси диний ишлар бўлимининг бош мутахассиси;
ҚР Президенти иш бошқармасининг Маъмурий бинолар дирекциясининг директори бўлиб ишлаган. Ҳожиликга борган.
2011 2013 йилларда Қўстаной вилоятида Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг вакили хизматида ишлади.
2013 йилнинг октябр ойида «Хазрати Султон» масжидининг бош имоми ва ноиб муфтий бўлиб хизмат қилди.
2017 йили 8 декабрь куни Қозоғистон мусулмонларининг навбатдаги ВИИИ қурултойида Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг раиси, Бош муфтий лавозимига сайланди:
Оилали 7 та фарзанди бор.

Таржимон Баҳодир Тажиметов.

back to top