Трампнинг сурбетлиги ва Ислом дунёсининг ожизлиги: сабаблар
Доналд Трамп бутун дунё уни қилмасликка чорлаган ишга қўл урди ва Қуддусни Исроил пойтахти дея тан олиб, АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришга тайёргарлик бошланганини эълон қилди.
Аввало, айтиш жоизки, мусулмон давлатлари етакчилари ўз биродарларига нисбатан қилаётган ишлари манзарасида Трампнинг ўз биродарларига (ахир, унинг қизи ва куёви яҳудийлар-ку) қилаётган ишлари ҳурматга сазовор кўринади. Нимаси билан? Ҳеч бўлмаса, сўзининг устидан чиқаётгани билан. Қуддусни Исроилники деб тан олишга ваъда берганмиди, бутун дунё унга қарши турса ҳам, сўзининг устидан чиқди. Энди мусулмон етакчиларининг Фаластин ва Қуддусга нисбатан қанча ваъдалар берганларини, жумладан, сўнгги кунларда ўзларини мусулмонларнинг ҳимоячиси ва бутун Ислом оламининг нажоти сифатида пиар қилганларини эсланг. Ва ўтган вақт давомида ваъдаларнинг қанчаси бажарилди деб сўранг…
Энди Трампнинг ушбу ишига Ислом дунёси қандай реакция кўрсатади? Бор-йўғи одатдаги баландпарвоз сўзлардан ўзга ҳеч нарса қилмайдилар, табиийки, жасур фаластинликлар бундан мустасно, аммо улар бутунжаҳон сионизми найрангларига қарши туриш қудратига эга эмас. Худди шуни англагани учун ҳам Трамп бу қадамни ташлади, сионистларнинг кўмагини мусулмон раҳбарларининг ожиз вақиллашидан муҳимроқ деб билди.
Аммо мусулмон умматининг бу ожизлигига сабаб нима? Келинг, буни Фаластин иши учун ҳаммадан кўп куйиб-пишаётган ва Исроил томон момақалдироқ ва чақмоқларни жўнатаётган давлатлар мисолида кўриб чиқамиз.
Эрон. Исроилнинг ҳудуддаги энг ўжар ва хавфли душмани. Бу ерда ошириб юбориш йўқ. Аммо гап шундаки, Эрон муайян йўналишларда жуда хавфли рақиб бўлса ҳам, АҚШ ва Исроил сионистик жўровозлигида стратегик жиҳатдан жуда қулай иштирокчи ҳамдир. Чунки Эрон шиа давлати ўлароқ Ислом дунёсининг антисистемасидир ва у бир ўзи бундай кучли душманга (АҚШ ва Исроил жуфтлиги) қарши тура олмаслигини Теҳронда жуда яхши англашади. Сионизмга фақат бутун Ислом дунёси ҳамжиҳатликда қарши тура олиши мумкин, бироқ айнан Эрон 2003 йилдан бери унинг парчаланишида асосий роль ўйнаб келмоқда.
Ҳа, айнан шундай, чунки умумисломий биродарлик, мазҳаблараро диалоглар каби демагогия ва ҳоказоларга қарамай, Эрон ўшанда Ироққа Америка қўшинларининг бостириб киришидан бу давлатда шиа ҳукмронлигини ўрнатишда ва бутун Ислом дунёсини эгиб олишда фойдаланмоқчи бўлди. Айнан Эроннинг шиа экспансионизми ўша шиа-сунний урушига сабаб бўлди ва бу ҳол энди сионистларнинг Фаластинга нисбатан қўлларини ечиб юборди.
Бу янгилик эмас аслида, Боғдоднинг мўғулларга топширилиши ва Сафавийларнинг Усмонлилар орқасига пичоқ уришидан тортиб то шиа шовинистларининг америкаликлар билан тил бириктиришигача рофизийлар ўз тарихи давомида мусулмонларга нисбатан айнан бир хил йўл тутиб келганлар, яъни уларни аввал ташқи душман ёрдамида парчалаб, кейин забт этиш пайида бўлганлар. Эроннинг Фаластин масаласига нисбатан сиёсати ҳам айнан шу мақсадни кўзлайди – Теҳрон сионистларга қаршилик кўрсатиш қартасидан Уммат устидан ўзининг ғоявий ва сиёсий ҳокимлигини ўрнатиш мақсадида фойдаланади.
Туркия. Сўнгги кунларда Анқарадан Ал-Қудс, «қизил чизиқ», Исроил билан дипмуносабатларни узиш, ИҲТнинг фавқулодда саммитини чақириш каби қатор баландпарвоз баёнотларни эшитдик. Афсуски, уларнинг натижаси худди Эрдўғоннинг Ислом умматига сўнгги вақтларда берган бошқа ваъдалари натижаларига ўхшаш бўлишидан шубҳаланмаслик керак. Яъни, ҳеч нима бўлмайди. Гапириб-гапириб тинчиб қолишади, унутворишади ва орадан бир муддат ўтиб ҳеч нима бўлмагандек айнан тескарисини қилишади, худди «Озодлик флотилияси» воқеаси ва ундан кейин Исроил билан алоқаларнинг тикланиши каби. Бунинг сабаби шундаки, Туркия бир муддат ўзи даъво қилган сунний олами етакчиси ролини охиригача ўйнай олмади, турк манфаатларини умумислом лойиҳаси учун қурбон қилишни истамаган миллатчиларнинг қаршилигига учраган Эрдўғон эса уларга таслим бўлди. Афсуски, Эрдўғон Ислом лойиҳаси Туркияда мағлубиятга учрагани ва уни доим турк миллатчилари бошқариб келганликлари ҳамда бундан кейин ҳам бошқаришларини тан олиш ўрнига, мусулмонларни алдашда давом этмоқда. Кўпчилик уни ҳамон турк раҳбари эмас (аслида у шундай), балки бутун Ислом оламининг етакчиси сифатидан тан олишда давом этмоқда.
Араб қиролликлари. Бу ўринда умуман саволлар ҳам йўқ. Улар Эрон каби амалда ёки Туркия каби сўзда Исроилга қаршилик кўрсатиш у ёқда турсин, уни ими-жимида қўллайдилар ҳам. Ўзларининг принципсизлиги ва сотқинлиги туфайлими ё Исроилни Эронга нисбатан беҳроқ душман ва Эрон билан курашда Исроилни мажбурий иттифоқчи деб билганликлари учунми –муҳим эмас. Муҳими, Исроилга қарши ва Қуддус ҳамда Фаластин учун курашда улар жангчи эмаслар.
Турли даражадаги исломофоб тузумларга эга постколониал мусулмон давлатлари ҳақида эса бу ўринда гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ.
Ўзича «яҳудийлар, насронийлар, рофизийлар, муртадлар, саховийлар ва муржидларга қарши жиҳод» ёки тоза Ислом давлати учун курашаётган ҳамма турли гуруҳларнинг аҳволи ҳам бундай яхши эмас. Уларнинг фаолияти натижасида Ислом душманлари томонидан тажовузкорлик ҳаракатлари кучайди, буни улар юзага келтирдилар ва ўзлари назоратда ушлаб тура олмадилар. Натижада, ўзлари келгунча мавжуд бўлган «сионизмга қаршилик кўрсатиш нуқталари»ни йўқ қилиб юбордилар. Аниқроқ қилиб айтганда душманларга хизмат қилдилар.
Ана шу пазллар бир жойга тўпланиб бугун кўриб турганимиз аянчли манзарани ҳосил қилади. Аммо бу янгилик эмас ва кечагина принципиал бир нарса содир бўлиб юзага келиб қолгани ҳам йўқ.
Уммат ожизлашиб қолгани, унинг кўп ерлари, жумладан Қуддус ҳам душманлар томонидан истило қилинганини биз билардик. Жумладан, у ерларни озод қилиш ҳам ҳаммамизнинг ва ҳар биримизнинг бурчимиз эканини билганимиз каби.
Шунчаки англаш керакки, мусулмонлар то шу кунгача муаммони ечиш учун қўллаган усуллари иш бермади ва бундан кейин ҳам иш бериши гумон. Ҳеч бўлмаса, душманларимизга бизнинг олдимизда турли томондан усунлик бераётган сифатларга ўхшаш кучли омиллар ўзимизда пайдо бўлмаса, аҳвол ўзгармаслиги тайин.
Умуман, улардан ўрганишимиз керак бўлган нарса – бу улкан сабр ва ҳар бир мағлубиятдан сўнг яна оёққа қалқиб йўлда давом этиш, бир йўл муваффақиятга олиб бормаса, бошқасини излаш хусусиятларидир. Биз мусулмонлар ўзимизнинг асл мақсадларимизни бошимиз узра кўтариб, худди улардек йўл тутишимиз керак. У мақсадлардан бири эса Қуддуснинг ҳақиқий эгаларига қайтишидир



