Истанбулда норозилик намойиши бўлди

Истанбулда норозилик намойиши бўлди

Истанбул шаҳри марказий жомеси Султон Фотиҳ масжидида жума намозидан сўнг халқ намойишга чиқди.

Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилинишлиги турк халқининг норозилигига сабаб бўлди. Намойишда турк халқи билан бирга араб ва бошқа халқлар ҳам қатнашди. Намойишда: «Қўлингни Қуддусдан торт!», «Қуддус бизникидир ва бизникини бўлиб қолажак!», «Қуддус сенга пойтахт эмас мозор бўлажак!» деб ёзилган лавҳалар кўтарган халқ Фотиҳ жоме масжидидан Истанбул шаҳар ҳокимлиги тарафга қараб намойиш юришини қилишди. Намойишда минглаб инсонлар қатнашди. У ерда турк байроғини, Фаластин байроғини, ҳатто Сурия байроғини кўтарган намойишчиларни ҳам кўриш мумкин эди.

 

back to top