БМТ нинг хавфсизлик кенгаши Трампнинг Қуддус бўйича қарорига қарши

БМТ нинг хавфсизлик кенгаши Трампнинг Қуддус бўйича қарорига қарши

БМТ нинг хавфсизлик кенгашида АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши тўғрисидаги қарори бўйича навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Дональд Трампга ҳамфикрлар топилмади. Аммо ҳеч қандай расмий қарор ҳам қабул қилинмади. 8 декабрь куни БМТ нинг хавфсизлик кенгашида АҚШ ҳукматининг Қуддусни Исроил пойтахти деб бир томонлама эълон қилишига бағишланган навбатдан ташқари мажлис бўлиб ўтди. Барча 14 аъзо давлатлар Дональд Трампнинг қарорига норозилигини билдириб АҚШ президентини танқид қилишди. Аммо АҚШ нинг тақиқ ҳуқуқини ҳисобга олган хавфсизлик кенгаши  қўшма баёнот ҳам қилмади расмий қарор ҳам қабул қилмади деб хабар беради “DW”. БМТ даги Миср вакили АҚШ қарори “ўта хавфли” деб атади. Шу билан бирга Буюк Британия, Италия, Швеция ва хавфсизлик кенгашига аъзо бўлмаган Германия дипломатлари қўшма танқидий баёнот билан чиқишди. Европаликларнинг фикрига кўра “АҚШ нинг қарори БМТ қабул қилган қарорларга зид ва минтақада тинчлик ўрнатилишига ёрдам бера олмайди”. АҚШ нинг БМТ даги доимий вакили Никки Хейли унинг ҳукумати “тинчлик учун” Қуддусни пойтахт деб тан олди деб айтди. “Бу йиғилишни уюштирганларнинг хавотирларини тушунаман. Ўзгаришлар қийин кечмоқда. Аммо ҳақиқат нималарга қодир эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим” деди у. Эслатиб ўтамиз 6 декабрь куни Дональд Трамп “Куддусни Исроил пойтахти деб тан олиш вақти келди” деб баёнот қилди. У давлат департаментига АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириб ўтиш тўғрисида буйруқ берди. “Бу жараён дарҳол бошланиши керак” деди АҚШ президенти. Шу билан бир қаторда у элчихонанинг кўчирилиши 6 ойдан кейин амалга оширилиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

back to top