Шаҳзода Чарлз ва яҳудийлар масаласи
1986 йил ёзган мактубида инглиз шаҳзодаси Чарлз Яқин Шарқдаги тартибсизликлар учун масъулиятни «хориждаги яҳудийлар» зиммасига юклади.
Америка етакчиларига йўлланган мактубида шаҳзода Чарлз, шунингдек, АҚШ раҳбарияти учун «яҳудийлар лоббиси»га қарши туриш анча жасорат талаб қилишини ҳам тахминлаган.
31 йил аввал ёш валиаҳд шаҳзода томонидан ёзилган мактуб Яқин Шарқдаги муаммоларга «хориждаги яҳудийлар» айбдор деган танбеҳ туфайли катта шов-шувга сабаб бўлганди.
Шу йилнинг 11 ноябрь куни Лондоннинг «Дайли мэйл» газетаси шаҳзоданинг яна бир шов-шувли мактубини эълон қилдики, унда ҳам АҚШ «яҳудийлар лоббиси» билан ҳисоблашишга мажбурлигидан ачиниш изҳор қилинган эди. «Яҳудийлар лоббиси» термини баъзида антисемист иборадек қабул қилинади, чунки у ўзаро тил бириктирган яҳудийларнинг бойлик ва ҳокимият йўлидаги ҳаракатлари ҳақидаги гапларни ёдга солади. Чарлз бу матубни Саудия Арабистонига ташрифдан сўнг ёзган эди.
«Энди мен уларнинг (арабларнинг) Исроилга муносабатларини яхшироқ тушунаман. Мен ҳеч қачон араблар Исроилни Американинг колонияси деб қабул қилишларини тушунмагандим. Энди аёнки, араблар ва яҳудийлар аввал бошда ягона семит халқи бўлишган ва хориждан (жумладан, айтишларича, Польшадан) яҳудийларнинг оқиб келиши жиддий муаммоларни яратган. Мен бу масала анча чалкашлигини тушунаман, аммо сабабларни бартараф этмай туриб қандай қилиб терроризмни йўқотиш мумкин?» – деб ёзади Чарлз.
ХХ юзйиллик давомида бутун Яқин Шарқ ва Европадан миллионлаб яҳудийлар Исроил фуқаросига айландилар, уларнинг аксари диктаторлар тузумидан ва давлат антисемитизмидан қочиб келдилар. Европа яҳудийлигининг инқирози йиллари арафасида Англия яҳудийларнинг Фаластинга иммиграциясини блоклаб қўйди, уларни ортга – Европага қайтариб, концлагерларда қирилишга маҳкум этди.
Умуман олганда, шаҳзода Чарлз сиёсатдан узоқ шахс бўлишига қарамай, у АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсатига танқидий муносабатини яширмайди.
Ўтмишда шаҳзода Буюк Британиядаги яҳудийлар жамоасининг ҳимоячиси эди, шунингдек, Бирлашган қиролликдаги мусулмонларга кўрсатган кўплаб ёрдамлари учун таҳсинларга сазовор бўлганди.
1993 йил қилган маърузасида у Ғарбнинг мусулмон олами билан ўзаро алоқалари масаласини кўтариб чиққанди. «Ислом биз яшаётган ва насронийлик мағлуб бўлган дунёни англашга ўргатиши мумкин», – деганди у.
Шаҳзода Исроилга келиб турарди, аммо Қирол оиласининг бирон аъзоси бу давлатга расмий ташриф буюрмаган. 2017 йилнинг кузига режалаштирилган ташриф Англиянинг иттифоқдошлари саналмиш араб давлатларининг норозилигига сабаб бўлишдан қўрқиб бекор қилинди. Шунингдек, ташриф санаси ҳам Фаластин ҳудудида яҳудийлар давлатини тузишга чақириқни акс эттирган Балфур Декларациясининг 100 йиллигига тўғри келиб қолаётганди.
Қирол оиласидан ҳеч ким декларациянинг 100 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этмади. Ҳолбуки, унда Исоил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаняху ҳам қатнашган эди.
Шаҳзода Чарлзнинг эълон қилинган мактуби ортидан қирол оиласи бирон расмий баёнот бермади.



