Анқара Нетаняхудан қаттиқ норози

Анқара Нетаняхудан қаттиқ норози

Исроил бош вазирининг сўзлари Анқарада кескин норозилик уйғотди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Туркияга ва унинг раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғонга нисбатан айтган танқидий гаплари Анқаранинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Туркия президентининг матбуот котиби Ибрагим Қалин «Қуддусни истилочи давлатнинг пойтахтига айлантириш ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраши аниқ» деди. «Муқаддас Қуддус шаҳрининг мақомини ўзгартириб, уни истилочи давлатнинг пойтахтига айлантирмоқчи бўлганлар бекор уринганлари қолади. Мамлакатимиз ва унинг раҳбари номига турли танқид тошларини отгандан кўра, Исроил Фаластин ерларини истило қилишни тўхтатса бўларди», – таъкидлади Қалин.
Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, «халқаро ҳуқуқ меъёрларини менсимайдиган, БМТ қарорларини мунтазам бузиб келаётган, Фаластинликларнинг тарихий ерларини истило қилаётган давлат, аввало, ўз қилмишлари учун жавоб бериши керак».
«Минглаб фаластинликларнинг ўлимига масъул бўлган ва Фаластин ерларини очиқ осмон остидаги қамоқхонага айлантирганларнинг айбдорлик ҳиссини босиш учун айтилаётган фикрлар ва айбловлар ҳеч қандай танқидга дош бера олмайди. Туркия Республикаси Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этади, яшаш ўлкасидан қатъи назар босимга учраганларнинг барининг ҳуқуқларини таъминлашга интилади», – таъкидлади Қалин.

back to top