Муслимани тажовузкордан ҳимоя қилган инсон ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди
Канадада вояга етмаган муслимага электр поездида ҳужум қилган эркакка нисбатан айбловлар эълон қилинди, ҳужум қурбони эса, ўз навбатида, ўша хавфли лаҳзаларда уни ҳимоя қилган инсофли инсонга миннатдорчилик билдирди.
17 ёшли ҳижобли Нур Фадел кечки пайт электр поездида Ванкувер бўйлаб кетаётган эди, унинг ёнига дарғазаб бир эркак келди. «У мени ўлдиришини, ҳамма мусулмонларни ўлдиришини айтди ва менга ўз юртингга кет деди», – ҳикоя қилади Фадел. Бундан ташқари, эркак қизнинг бўйнидан ушлаб олиб бошига урган. Шу пайт поездда кетаётган бошқа йўловчи, ёш Жек Тейлор ҳуқуқбузарнинг ёнига югуриб келиб уни зарарсизлантирган, деб хабар бермоқда IslamNews сайти CTV News га таяниб.
«Мен етиб бормасимдан у эркак бечора қизнинг бошига ва юзига уришга улгурди, – деб ҳикоя қилади бефарқ бўлмаган йўловчи. – Мен уни итариб юбордим ва кўздан йўқолишини буюрдим». Кузатув камераларидаги ёзувларга таяниб ҳуқуқбузар тезда қўлга олинди – у бошқа поездга ўтириб аэропорт тарафга йўл олган эди.
46 ёшли Пйер Балзанга жисмоний тажовуз ва танжароҳати етказишга уриниш бўйича айблов эълон қилинди. Гувоҳларнинг айтишича, французча исмли шахс электричкада чала арабча нималардир деган. Нур ўз халоскорига миннатдорчилик билдирди, агар у аралашмаганда иш жиддий оқибатлар билан якунланиши мумкин эди-да. Жек эса ўз жасорати туфайли ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланди.



