Туркия Ғазо аҳолиси учун 320 та хонадон қуриб берди
Ғазо секторида Туркия ҳамкорлик ва координация агентилиги (TİKA) томонидан фаластинликлар учун қуриб битказилган 320 та квартирани фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққан Фаластин шаҳарсозлик вазири Муфид Ал-Ҳасанийнинг айтишича, президент Маҳмуд Аббоснинг буйруғига биноан Туркия маблағлари эвазига қурилган квартиралар 2014 йил Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари пайти уй-жойидан айрилган фаластинликларга берилади. Квартираларнинг бир қисми кам таъминланган оилаларга берилади.
TİKA ёрдами билан Водий Ғазо қишлоғидаги бир туманда 20 корпусдан иборат шаҳарча қурилди.
Ҳар бир блокда 100 кв.м. ҳажмдаги 16 тадан квартира мавжуд. Янги шаҳарчага 2250 нафар фаластинликнинг жойлаштирилиши режаланмоқда.



