Буюк Британия: Аракандаги зўравонликлар этник тозалаш даражасига етди

Буюк Британия: Аракандаги зўравонликлар этник тозалаш даражасига етди

Буюк Британия парламенти Вакиллар палатаси Аракондаги аҳвол бўйича доклад эълон қилди.

Унда айтилишича, Мянманинг Аракон штатида мусулмон роҳинжаларга қарши амалга ошириб келинаётган зўравонликлар этник тозалаш миқёсига чиқди.
Британия парламенти Вакиллар палатаси ташқи алоқалар комиссияси томонидан эълон қилинган докладда ушбу зўравонликлар инсониятга қарши жиноят, ҳатто геноцид деб баҳоланиши мумкинлиги урғуланган.
Ҳужжатда Британия ҳукуматининг ушбу ҳодисаларга нисбатан «иккиланган ва ноаниқ позицияси» танқид қилинган. Ҳужжат муаллифларининг фикрича, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги бу масала бўйича далиллар йиғишга етарлича самарали ёндашмаган ва бу йўлда қўл остидаги ресурсларнинг баридан фойдаланмаган.
Вакиллар палатаси депутатлари Араконаги воқеалар масъулиятини Мянма Бош штаби раҳбари Мин Аун Хлайнанинг зиммасига юклаганлар. Бундан ташқари, доклад муаллифлари Мянма давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Жи ҳудудда зиддиятни бартараф этиш учун жаҳон ҳамжамияти ундан кутган зарур қадамларни ташламаган.
Ҳужжатда, шунингдек, Аун Сан Су Жи маъмуриятини қўллаб келаётган Британия ҳукуматининг позицияси ҳам танқид қилинади.
«Аракон штатида содир бўлаётган воқеалар этник тозалашдан бошқа нарса эмас», – деди Буюк Британия Консерваторлар партиясидан депутат Том Тугендхат.
Буюк Британия БМТ ХКнинг Аракондаги вазият бўйича мажлисини уюштирган бўлишига қарамай, бу хатти-ҳаракатлар етарли эмас, деди депутат.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти ушбу ҳудуддаги халқаро жиноятларга якдиллик билан муносабат билдириши керак.

back to top