Брюсселда Нетаняхунинг ташрифига норозилик билдиришмоқда

Брюсселда Нетаняхунинг ташрифига норозилик билдиришмоқда

Исроил бош вазирининг ташрифдан мақсади ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув эди.

Фаластин нодавлат ташкилотлари Брюсселдаги Шуман майдонида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Белгияга ташрифи ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишига нисбатан норозилик намойиши ўтказдилар.
Нетаняхунинг ташрифдан мақсад – Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув.
Намойиш иштирокчилари «Исроил Европанинг эмас, АҚШнинг вилояти бўлиши керак», «Исроиллик ҳарбий жиноятчиларга қаршимиз!» ва ҳоказо шиорларни ҳамда Фаластин байроғини кўтариб олган эдилар.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерико Могерани билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманидан сўнг Нетаняху норасмий нонушта вақти ЕИ ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Аммо Нетаняхунинг Еврокомиссия вакили Жан-Клод Юнвер билан режалаштирилган учрашуви амалга ошмади. Учрашув бекор қилинганининг сабаби маълум эмас.
Ярим асрдан бери истилодаги Қуддус
Исроил ярим асрдан бери Қуддусни истило қилиб келади ва президент Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишидан сўнг бу истило янги босқичга кўтарилди.
Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йилнинг 5 июнида босиб олган. 1980 йили Кнессет Исроил Қуддусни ўзининг ягона ва ажратиб олиб бўлмас пойтахти деб бир томонлама эълон қилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бунга жавобан БМТ ХК 478-сонли резолюция қабул қилиб, унда Исроилнинг Шарқий Қуддусни аннексия қилишини қоралади.
Халқаро ҳамжамият Шарқий Қуддусни Исроил истилоси остидаги ҳудуд деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ҳозирча АҚШдан бошқа ҳеч бир давлат Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмаган. Исроилни давлат сифатида тан олган барча мамлакатлар элчихоналари Тел-Авивда жойлашган.

back to top