ЕИ Туркиядаги қочқинлар учун €700 млн ажратди
Суриялик қочқинлар 2019 йилгача ушбу маблағдан ҳар ой фойдаланиб туради.
Европа Иттифоқи (ЕИ) иккита дастур қабул қилди, уларга кўра Туркиядаги суриялик қочқинлар учун 700 миллион евро миқдорида маблағ ажратилади, деб хабар беради Еврокомиссия.
Шу муносабат билан Туркиядаги сурияликларга тарқатилган Қизил Яримой жамиятининг банк карталарига 650 миллион евро ўтказиб берилади.
Суриялик қочқинлар то 2019 йилнинг бошигача бу маблағлардан ҳар ой маълум миқдорда олиб фойдаланиб туришлари мумкин.
Қолган 50 миллион евро эса Туркиядаги қочқин болалар учун махсус дастурларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Туркияда қочқинлар лагерларидан ташқарида яшаётган Сурия фуқаролари ва Ҳудудий мухожирлар ишлари бўйича бошқармада рўйхатдан ўтган мухожирлар Қизил Яримой жамияти карталарига ўтказилган маблағдан ҳар ой бир киши учун 120 турк лираси олиб ишлатишлари мумкин.



