Трамп ва Аббос Қуддус масаласини муҳокама қилди

Трамп ва Аббос Қуддус масаласини муҳокама қилди

Оқ уй раҳбари АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш ниятини Фаластин етакчисига маълум қилди.

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғи АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш режасини маълум қилди, деб хабар беради WAFA агентлиги.
Бунга жавобан Аббос бу қадам Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнларига қаттиқ зарба бўлишидан, ҳудуддаги ва бутун дунёдаги тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид туғдиришидан Америка маъмурияти раҳбарини огоҳлантирди.
Аббос араб тинчлик режаси ва БМТ резолюциясига кўра, Фаластин давлати фақат пойтахти Шарқий Қуддус бўлгандагина тузилиши мумкинлигини таъкидлади.

back to top