Араканда 16 та масжид бузиб ташланди

Араканда 16 та масжид бузиб ташланди

Маунгдао туманидаги 17 масжиддан 16 таси бир ҳафта ичида бузиб ташланди.

Мянма ҳукуматининг буйруғи билан Аракон штатининг Маунгдао туманида 16 та масжидни бузиб ташлашди, деб хабар беради Weekly English News телеканали гувоҳларга таяниб.
Телеканалнинг маълумотларига кўра, Маунгдао туманидаги мавжуд 17 та масжиддан 16 таси бир ҳафта ичида бузиб ташланган.
Туман аҳолисининг маълум қилишича, Мянма ҳукумати масжидларнинг бузилишига қарши ҳеч нима қилмаган.
Шу тарзда, уларнинг сўзларига кўра, Мянма ҳукумати мусулмонларнинг уйларини бузишдан энди масжидларни бузишга ўтган. Маҳаллий аҳоли ҳудуддаги сўнгги масжиднинг тақдири ҳам шундай бўлади деб ҳисобламоқда.
Айни пайтда Ени Напура қишлоғида Мянма хавфсизлик кучлари мусулмон роҳинжаларга тегишли тўртта уйни ёқиб юборган.
Бундан ташқари, телеканалнинг маълумотларига кўра, Аракон штатидаги аксар болалар мактабга қатнамайди.
Шунингдек, Бангладешдаги Балохали қочқинлар лагерида номаълум сабабга кўра вафот этган қизча ҳақида ҳам хабар берилмоқда.

back to top