Йўловчиларга бепул хизмат кўрсатган йўналишли такси ҳайдовчисини Ҳажга жўнатишади

Йўловчиларга бепул хизмат кўрсатган йўналишли такси ҳайдовчисини Ҳажга жўнатишади

Махачқалъа шаҳри бўйлаб қатновчи 101-йўналишли таксининг кекса ҳайдовчиси ҳар жума куни йўловчиларни бепул ташигани учун бир умрлик орзусига етишиши ва Ҳаж сафарига бориши мумкин. Бу ҳақида «Марва-тур» сайёҳлик агентлигининг Instagram саҳифаси маълум қилади.

Компанияда айтишларича, бутун шаҳарга машҳур ҳайдовчи Абулмажид Чопалаев Ҳажга бориш орзуси эканини айтган. Шунда «Марва-Тур» меҳрибон отахоннинг Ҳаж сафари учун маблағ йиға бошлади. Зарур маблағ йиғилди.
Таъкидлаш жоиз, отахон бир неча марта инфарктни бошдан ўтказган, инсульт ҳам бўлган, аммо ҳамон йўналишли такси ҳайдашда давом этяпти ва инсонларга нисбатан меҳр ва саховатини йўқотмаган.

back to top