Саудиялик 2 йилда 26 000 аёлни иш билан таминлади
Ёш саудиялик ушбу консерватив мамлакатнинг аёллари учун қилган хайрли ишлари сабаб нуфузли мукофотга лойиқ топилди.
Холид Ал-Худойр ишлашни истаган саудиялик аёлларнинг бандлиги муаммосига тинмай ечим излагани учун Шойо мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради IslamNews сайти ArabNews га таяниб.
Икки йил аввал 28 ёшли Холид яхши даромат келтириб турган аудиторлик ишини ташлаб, Glowork номли ташкилотни тузди, унинг вазифаси саудиялик аёллар учун иш топиб беришдир. Саноқли йилларда Холид ва унинг ҳамкасблари 26 000 дан ортиқ аёлга иш топиб берди, яна кўплаб аёллар эса касб танлаш борасида қимматли маслаҳатлар олдилар. Аёлларни иш билан таъминлашни Ал-Худойр ўз ширкатидан бошлаган. «Компаниямизда ишлаётган 68 ходимнинг 60 таси аёллардир», – дейди Шойо мукофоти совриндори.



