“Қуддус Фаластин пойтахти”

“Қуддус Фаластин пойтахти”

Royal Jordanian Airlines авиакомпанияси учувчисининг Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилгани тасвирланган видеоролик ижтимоий тармоқларда жиддий шов-шувга сабаб бўлди.

Араб ОАВларининг хабар беришича, Оммондаги Англия қироличаси аэропортидан Нью-Йоркка учишга шайланган самолёт учувчиси, асли иорданиялик Ад-Дажа анъанага кўра йўловчиларга мурожаат қилди. Учиш йўналиши ҳақида маълумот берар экан Ад-Дажа Қуддусни Фаластин пойтахти деб атади.
«Йўлимиз Фаластин устидан ўтади, сўнг биз шимолга – Фаластин пойтахти Муқаддас Ал-Қудс (Қуддус) томон учамиз», – деб эълон қилди учувчи.
Учувчининг ушбу эълони АҚш президенти Доналд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши ортидан юзага келган жиддий тебранишлар манзарасида айтилгани билан янада аҳамиятлидир.

back to top