Эрон мусулмонларни Исроил билан алоқаларни узишга чақирди
Эрон парламенти мусулмон давлатларни Исроил билан дипломатик алоқаларни узишга ва АҚШ билан иқтисолдий муносабатларни энг паст даражага туширишга чақирди. Бу чақириқ Доналд Трампнинг Қуддус бўйича қароридан сўнг айтилди.
Бу баёнотни Эроннинг Ислом маслаҳат кенгашига аъзо 235 киши имзолади. Маҳаллий қонун чиқарувчилар АҚШ ўз қарори билан Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнларини тупроққа кўмганини айтди.



