Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2018 йил Самарқандда бўлиб ўтади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2018 йил Самарқандда бўлиб ўтади

Анжуман БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2018 йилнинг ноябрида Самарқандда бўлиб ўтади.
Бу ҳақида «Sputnik Ўзбекистон» мухбирига Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов маълум қилди.
Анжуман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигага бағишланади.
Куни кеча Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистон қамоқхоналаридан 16 нафар сиёсий маҳбуснинг озод этилишини республикада инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очилгани билан қиёслади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 12 декабрдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг «Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 87-сонли Конвенцияси кучга кирди.
Sputnik.

back to top