Истамбулда ҳайдовчисиз юрадиган метро ишга туширилди.

Истамбулда ҳайдовчисиз юрадиган метро ишга туширилди.

Метронинг «Ускюдар Умрание» йўналишида замонавий технологиялар тадбиқ этилди.

Турқия президенти Раджап Тойип Эрдўғон Истамбул метросидаги ҳайдовчисиз бошқариладиган поездларни ишга туширилиши маросимида қатнашди. Мамлакатдаги биринчи автоматлаштирилган тизим «Ускюдар-Умрание-Чекмекей-Санджактепе» метро йўналишида иш бошлади.  Муҳандислик ишлари яқунлангач ва йўналиш тўлиқ ишга туширилгач 16 бекатдан иборат бўлган йўналишдан  кунига 700 минг йўловчи фойдаланиши кўзда тутилган. Қолаверса, ушбу янги йўналиш Истамбулнинг энг йирик транспорт тизимлари бўлган ер усти Метробус ва ер ости Мармарай билан бирлаштирилиши режалаштирилган.

back to top