«Ўғлим ниятига етди. У Қуддус учун жонини берди».
Кечагина Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган фаластинлик йигитнинг отаси «Анадолу» ахборот агентлигининг саволларига жавоб берди.
Унинг сўзларига қўра ўғли Иброҳим Фаластин учун жонини фидо қилиб шаҳид бўлди. Наифнинг айтишича, 2008 йилда Исроил ҳаво қучлари томонидан берилган зарба натижасида икки оёғидан айрилган 29 ёшли Иброҳим ногиронлар аравачасида Исроил истилосига қарши бўлиб ўтган намойишда қатнашди.
«Ўғлим Ватани учун жон беришни орзу қилган ва кеча шундай бўлди ҳам. У ногиронлиги сабаб оила қуролмади. Бугун ўғлимга жаноза ўқилди. Бугун унинг тўйи куни», дейди Иброҳимнинг отаси. Ўғлининг расмига қараб: «Сендан олдин жасадингнинг ярми жаннатга етиб борди, ўғлим. Сен муродингга етдинг. Қуддус учун жон фидо қилиб шаҳид бўлдинг», дейди мусибатзада ота. Наиф Абу-Сурайянинг сўзларига қўра, Исроил ҳарбийлари ҳеч нарсадан тап тортмасдан ёш болалар, аёллар ва ҳаттоки аравачадаги ногиронларни ҳам ўлдиришмоқда. Исроил қўшинларининг Ғазода бўлиб ўтган намойишларга қарши ўтказилган ҳарбий амалиётлари натижасида икки фаластинлик йигит ҳалок бўлди: 29 ёшли ногирон Иброҳим ва 23 ёшли Ёсир Суққор.



