БААда илк бор донор юрагини қўчириш амалиёти бўлиб ўтди
Мамлакат тарихида шифокорлар илк бор юрак фаолиятидаги етишмовчилиги ҳасталиги билан касалланган 38 ёшли эркак кишига донор юрагини муваффақиятли қўчириб ўтказишди.
Олти соат давом этган жарроҳлик амалиёт Abu Dabi Cleveland Clinic шифохонасида амалга оширилди. Ҳозирги кунда бемор соғлиқни тиклаш босқичини ўтамоқда. Хабар беришларича БАА ҳукумати жорий йилда донорлик амалиётларига рухсат бергач беморга донор юрак кутиш рўйхатидан жой олишга изн берилган.



