Туркия афғон болалари учун мактаб қуриб берди
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентилиги Афғонистоннинг Фарёб вилоятида мактаб қурди.
Мактабнинг расмий очилиш маросимида вилоят ҳокими Абдулмуқим Росиҳ, туман таълим бошқармаси бошлиғи Мухаммадёсин Арсалан, Туркиянинг Мозори Шарифдаги элчиси Мустафо Эрдевирен, Агентлик вакиллари Зеки Булдуқ ва Саваш Гюндюз ҳамда маҳаллий маъмурият ходимлари ва ўқувчилар қатнашди. “Афғонистон ва Туркияни абадий дўстлик ришталари боғлаб турибди”, деб айтди вилоят ҳокими. Унинг сўзларига кўра Анқара Афғонистоннинг барча вилоятларига ёрдам кўрсатмоқда. Айниқса Туркиянинг таълим соҳасидаги ёрдами ўта муҳимдир. “Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон афғон халқини доим қўллаб келган” деб таъкидлади вилоят ҳокимининг ўринбосари. “Фарёб вилоятида ўқув муассасалари муаммоси мавжуд. Қуриб битказилган ушбу мактаб муаммони бартараф этишга имкон беради”, деб қўшимча қилди вилоят ҳокими.



