“Уларни муҳаббатимиз асрайди!”

“Уларни муҳаббатимиз асрайди!”

Россиянинг “Бирдамлик” жамғармаси Суриялик қочоқлар ва қамалдаги ғазоликларга маблағ ва иссиқ кўрпалар йиғиш ташаббуси билан чиқди.

Бугунги кунда Суриядан қочган фуқароларнинг сони тўрт миллиондан ошди. Расмий маълумотларга қараганда Ливандаги лагерларда 1.5 миллион қочоқ бўлиб, улардан болалар 900 мингни  ташкил этади. 40% сурияликлар бошпанасиз ва ўта ночор шароитда кун кечирмоқда. Улар музлоқ ер, бетон, тўшама ва латта-путталар устида ухлаб ётишибди. Қамал туфайли Ғазода яшаётган икки миллион аҳоли озиқ-овқатсиз, дори-дармонсиз, сувсиз, чироқсиз совуқда кун кечиришга мажбур. Ора-чорада келадиган инсонпарварлик ёрдамлари етишмаётгани сабабли одамлар сувсизлик ва дори-дармон танқислигидан ўлмоқда. “Қаттиқ совуқда одамлар ўзлари ва болаларини иситиш учун қўлдан келган барча чораларни қилмоқда. Шунга қарамай минглаб бегуноҳ инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда. Улар омонда қолиш учун ўқлар ва бомбалардан қочиб изғиринга тутилишди” деб хабар беради “Бирдамлик” сайти. Йиғилган маблағ, тўпланган иссиқ кийим ва кўрпаларни суриялиқ қочоқлар ва қамалда қолаётган ғазоликларга бутун қиш бўйи етказиб туришни режалаштирмоқда.

back to top