Қуддус марказида темир тўсиқлар қўйилди
Қуддус ва унинг атрофларини Исроил армиясининг қўшимча кучлари ўраб олишди.
Шарқий Қуддусга кираверишдаги Дамашқ Дарвозаси олдида исроиллик ҳарбийлар темир тўсиқлар ўрнатишди. Шу йўл билан улар фаластинликларнинг норозилик намойишларини олдини олмоқчи. Ал-Ақсо масжидини зиёрат қилмоқчи бўлган фаластинликлар тор йўлакдан ўтишга мажбур.



