Исроиллик полициячи фаластинлик қизни ҳибсга олмоқчи бўлганда таъзирини еди
Қуддуснинг эски шаҳрига олиб кирувчи “Баб ал-Амуд” дарвозаси ёнида норозилик намойиши қатнашчиларининг аҳиллик ва довюраклиги ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеода исроиллик аёл полициячи ўспирин фаластинлик қизни ҳибсга олишга урингани акс этган. Аммо у буни уддасидан чиқа олмади. Намойиш қатнашчилари ёш қизга ёрдам қўлини чўзишди. Бир намойишчи аёл полиция зобитини туртиб юбориши натижасида иккаласини ўртасида даҳанаки жанг бошланди. Охир-оқибат урушаётганлар ажратилиб исроиллик полициячини ҳамкасблари у ердан олиб кетишди. Шу кунларда АҚШ президенти Дональд Трампнинг зиддиятли қарори кўплаб норозилик намойишларига сабаб бўлмоқда. Дунё ҳамжамияти хусусан Евроиттифоқ, Россия ва Хитой АҚШ ҳукумати қарорига қаттиқ норозилик билдирди.



