Трампнинг Қуддусга доир қарори Рождество байрамини нишонлашга таъсир қилди

Трампнинг Қуддусга доир қарори  Рождество байрамини нишонлашга таъсир қилди

Аҳамият жиҳатидан насронийлик динининг учинчи шаҳри ҳисобланган Носира шаҳри мутасаддилари Рождество байрамини нишонлаш дастуридан қўшиқ ва рақсларни олиб ташлашди.

Араб оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра АҚШ президентининг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши ва у ерга АҚШ элчихонасини қўчириш тўғрисидаги қароридан норози бўлган насироликлар байрам тадбирларини қисқартиришди. Маҳаллий ҳокимият вакили Салим Шахаранинг таъкидлашича, уларни бундай кескин чоралар кўришга Трампнинг қарори сабаб бўлган. Бундан аввалроқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Байтлаҳм ва Рамаллоҳ шаҳарлари Трампнинг қарорига қарши Рождество чироқларини ўчириб қўйишди. Инжил нақлларига қўра Ийсо алайҳиссалломнинг болалиги Носира шаҳрида ўтган. Ҳозир у Исроилнинг энг кўп араблар истиқомат қиладиган шаҳридир.

back to top