Муаммар Қаззофийнинг ўғли Ливия президентлигига номзодини қўйиши мумкин

Муаммар Қаззофийнинг ўғли Ливия президентлигига номзодини қўйиши мумкин

Ливиянинг собиқ давлат раҳбари марҳум Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом Ливия президентлиги учун сайловларда ўз номзодини илгари суриш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Қаззофийлар оиласи вакили Босим Ҳошимий Соул маълум қилган, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри Egypt Today газетасига таяниб.
"Сайфулислом 2018 йил ўрталарида бўлиши эҳтимол қилинаётган президентлик сайловида олий давлат лавозими учун курашади", — деган Соул.
Унинг сўзларига кўра, Сайфулислом Қаззофий яқин орада эълон қилиши кутилаётган ўз дастурини тайёрлаган. Ливиядаги барча гуруҳлар ҳамкорлигида хавфсизликни таъминлаш бош мақсадлардан бири сифатида белгиланган.
Аввалроқ, Қаззофий оиласи адвокати Сайфулислом Ливия ҳудудида сиёсий фаолиятини бошлаганини ва мамлакат ичкарисида келишувга эришиб, муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал этиш ниятида эканини айтганди.

back to top