Россия ТИВ: АҚШ бутун дунё билан ўчакишди

Россия ТИВ: АҚШ бутун дунё билан ўчакишди

АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги зиддиятни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини бузадиган ёндашувини биринчи марта намоён этаётгани йўқ.

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Қуддус масаласи бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйиши халқаро ҳамжамиятнинг иродасига зид бўлиб, Яқин Шарқдаги зиддиятни бартараф этишнинг халқаро ҳуқуқий асосларини бузади, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот департаменти шарҳида. Шарҳ сешанба куни бошқарма сайтида эълон қилинди.
«Таассуфки, БМТ ХКнинг доимий аъзоси бўлган ва Фаластин-Исроил зиддиятида ўзини энг муҳим воситачи қилиб кўрсатадиган АҚШ мана нечанчи марта моҳиятан халқаро ҳамжамиятнинг иродасига қарши борадиган ва Яқин Шарқ муаммосини бартараф этишнинг халқаро ҳуқуқий асосларини бузадиган ёндашувини намоён этмоқда», – дейилади шарҳда

back to top