19 асрда Англияда Ислом ва мусулмонларни қандай танитилган?

19 асрда Англияда Ислом ва мусулмонларни қандай танитилган?

1888 йилнинг эрта тонгида Ливерпулдаги викториан услубида қурилган уйларнинг бирида байрам шукуҳи ҳукмрон эди.

Аввалига эрта тонг соат 6 да диндорлар жамоат бўлиб ибодат қилишди, сўнг Рождество дастурхонига уннаб кетишди. Уйнинг бир бурчагидан пианино овози янграб турарди – аёл уни чалиб Рождество мадҳиясининг репетициясига жўр бўларди.
Эрталаб соат 8 да эшиклар очилди, зални хароб кийинган одамлар тўлдирдилар – уй эгалари Ливерпулнинг юзлаб камбағал инсонларини Рождество дастурхонига таклиф қилгандилар. Меҳмонларга гўштли сэндвич, турли пишириқлар, чой ва кофе тортилди, шунингдек, улар жонли мусиқа ижросидан баҳраманд бўлдилар. Меҳмонларга фокусчилар ҳам томоша кўрсатдилар. Энг ажабланарлиси, буларнинг бари масжидда содир бўлди, деб хабар беради IslamNews сайти Al Jazeera телеканалига таяниб.
Сўз бораётган уй Буюк Британияда мусулмон фаоли Уилям Генри Куллиам, яъни Абдуллоҳ томонидан у Исломга киргач биринчи бўлиб очилган масжиддир. Ўша йиллари мусулмонлар шу тарзда Рождество байрамини ўтказган, унга камбағалларни таклиф қилган ва шу орқали инглизлар ҳамда мусулмонлар орасида яхши қўшничилик муносабатларини яратган эдилар.

back to top