«Жамият мусулмонларнинг хайрия ишларига ҳиссасини етарлича баҳоламаяпти»
Британия сиёсатчилари жамият мусулмонларнинг хайрия ишига қўшаётган ҳиссаларини етарлича баҳоламаяпти, деган хулосага келди.
Турли партиядан бўлган сиёсатчиларнинг ҳисоботида айтилишича, ОАВнинг етарлича эътибор бермаётгани сабабли мусулмонларнинг хайрия ишлари оммага маълум бўлмай қоляпти.
5 марта теракт ва Гренфелл минорасининг даҳшатли ёнғини бўлиб ўтган 2017 йилда мусулмонлар Буюк Британиядаги муҳтожларга ёрдам беришда биринчи қаторларда бўлдилар, дея хабар бермоқда The National.
Аммо Британия ОАВси мусулмонларнинг жамият ишларига қўшаётган ҳиссасини «атайдан» беэътибор қолдирмоқда ва «террорчиликни молиялаш» деган айблов билан исломий хайрия жамғармаларига нисбатан қўрқувни авж олдирмоқда, деб ёзади муаллифлар.
«Биз Британия мусулмонларининг Рождество арафасида амалга ошираётган ишларини кўриб, улардан кўп нарса ўрганишимиз керак, – таъкидлади Британия парламенти аъзоси Анна Субри. – Бундай ишлар мени жуда таъсирлантирди. Бу йил ғайридинларни қўллаб-қувватлаётган мусулмон хайрия ташкилотларининг сони Ислом динининг асл моҳиятини кўрсатадиган энг яхши далилдир».



