Муҳаббат, кураш ва «меҳрибон» ота-она

Муҳаббат, кураш ва «меҳрибон» ота-она

Ҳиндистонда яна «муҳаббат кураши» мавзуси долзарблашди – Карнатака штатида яшовчи индуист ота-она Исломни қабул қилган қизини қидириш ва уйга қайтаришларини сўраб полицияга ариза берди.

Қизнинг отаси Арвинд Хегда томонидан берилган аризада айтилишича, қизи коллежда бирга ўқиган мусулмон йигит Жовид Хонга ота-онанинг розилигисиз турмушга чиққан, деб хабар беради IslamNews сайти The News Minute га таяниб.
Ануша Исломни қабул қилган ва 17 декабрь куни ота уйини тарк этган. Ота-она бу полицияга мурожаат қилиш учун асос бўлади деб ҳисоблашган. Полиция қизни топиб у билан суҳбатлашгач, маълум бўлдики, Ануша мусулмон севгилиси билан ўз ихтиёрига кўра никоҳдан ўтган ва Исломни онгли равишда қабул қилган. Ёш оилада муносабатлар жуда яхши, дея маълум қилди Ануша ҳуқуқ-тартибот органларига.

back to top