Усмонлилар давлати Фаластинни ҳимоя қилган

Усмонлилар давлати Фаластинни ҳимоя қилган

Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Усмонлилар давлатининг Яқин Шарқдаги сиёсатини юқори баҳолади.

Усмонлилар давлатининг Фаластинни ҳимоя қилишдаги роли шубҳасиз катта ва оммавий қўллаб-қувватланишга арзийди, деди Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Али Ал-Қорадоғий.
Унинг сўзларига кўра, Усмонлилар давлати динни кенг ёйишга ва Ислом маданиятининг ривожланишига катта ҳисса қўшган.
Бош котиб, шунингдек, Усмонлилар давлатининг Яқин Шарқдаги сиёсатини, хусусан, Фаластинни ҳимоя қилишга йўлидаги ишларини юқори баҳолади.
«Айнан араб миллатчилиги даврида Қуддус Ал-Ақсо масжиди билан биргаликда истило этилган. Фаластинликларнинг ҳуқуқи бузилган», – таъкидлади Ал-Қорадоғий.

back to top