АҚШ Қуддус масаласида бошқа давлатларга таҳдид қилишгача бориб етди

АҚШ Қуддус масаласида бошқа давлатларга таҳдид қилишгача бориб етди

Туркия бош вазири Оқ уйнинг Қуддусга доир позициясини танқид қилди.

Туркия бош вазири Бийнали Йилдирим Оқ уйнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини қоралаб чиқди.
Бош вазир АҚШнинг БМТ ХКдаги Қуддус бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйишига эътиборни қаратди. Резолюция Қуддуснинг мақомини ўзгартиришни тан олмаган эди.
«Вашингтон БМТ ХКга аъзо қолган 14 та давлат Оқ уйнинг позициясини қўлламаслигини била туриб шу ишни қилди. АҚШ учун сўнгги чора БМТ Бош ассамблеясида Қўшма Штатларга қарши чиқмоқчи бўлаётган давлатларга нисбатан таҳдид қилиш бўлди», – деди Йилдирим.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти умумқабул қилинган амалиётдан шу қадар узоқлашиб кетдики, ҳатто бошқа давлатларга молиявий ёрдам бермаслик билан дўқ қилишгача борди.

back to top