Америка ОАВлари БМТнинг Қуддус бўйича резолюциясини кенг ёритди

Америка ОАВлари БМТнинг Қуддус бўйича резолюциясини кенг ёритди

Жаҳоннинг 120 дан ортиқ мамлакати Трампга қарши чиқди ва унинг Қуддус бўйича қарорини қоралади.

Америка ОАВлари БМТ Бош ассамблеясининг (БА) навбатдан ташқари мажлисини кенг ёритди, мажлисда аксар давлатлар АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишига қарши чиқдилар.
CNN телеканали «Хейлининг пўписаларига қарамай, БМТ Трампнинг Қуддус бўйича қарорини қоралаб овоз берди» деган сарлавҳа остида БМТ Бош ассамблеяси Туркиянинг ташаббуси билан тайёрланган резолюция лойиҳасини маъқуллагани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг нутқига қарамай, резолюция лойиҳаси қабул қилинди. Хейли хоним ҳужжатни ёқлаб овоз берган давлатларга АҚШ моддий ёрдам кўрсатишни тўхтатишини айтиб пўписа қилган эди.
Reuters агентлиги БМТ БАдаги овоз бериш натижаларига бағишланган хабарни «120 дан ортиқ давлат Трампга қарши чиқиб, унинг Қуддус ҳақидаги қарорини қораладилар» дея сарлавҳалади.
New York Times газетаси «БМТ БА Трампга қарши борди ва АҚШнинг Қуддус бўйича қарорини қоралади» деган сарлавҳа билан мақола эълон қилди.
«Америка овози» радиоси БМТ БАдаги овоз бериш ҳақида шундай хабар тарқатди: «БМТ кўп овоз билан АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини рад этди».
Washington Post газетаси «БМТ АҚШнинг Қуддус ҳақидаги қарорини рад этди» сарлавҳали мақола чоп этди, унда «АҚШнинг пўписаларига қарамай, 128 мамлакат резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз бердилар ва Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани учун Трампни қораладилар», дейилади.
БМТ БА 21 декабрь куни шошилинч чақирилган мажлисида Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши овоз берди, 35 давлат бетараф қолди, 9 мамлакат америкаликларни қўллади.
Қуддус бўйича резолюцияга қарши АҚШ, Исроил, Гватемла, Гондурас, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Того овоз берди.

back to top