Канададаги шаҳар мэри имомнинг жанозасида йиғлади
Канадада Брантфорд шаҳар масжидининг имомини сўнгги йўлга ҳурмат билан кузатиб қўйишди.
Имом Муҳаммад Ал-Фаррам 77 ёшида касалхонада вафот этди. Ғазо секторида туғилиб ўсган имом 1968 йил она юртини тарк этиб Канадага келганди. Онтариода ал-Фаррам шифокор в ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади.
Кейинроқ фаластинлик шаҳар касалхонасининг бош медбрати бўлди, уйланди ва Брантфордга кўчиб ўтиб, 1982 йил у ерда масжид ташкил қилди. 1982 йилдан бери 30 йил давомида у ерда имом бўлди.
Имом Ал-Фаррам шаҳарда шу даражада ҳурматли инсон эдики, ҳатто Брантфорд мэри ҳам жанозада кўзёш тўкди, деб хабар беради Brantford Expositor.
«Мен бу хабардан чуқур қайғудман, ахир, у шаҳримиз учун шунчалик кўп ишларни қилдики», – деди мэр Крис Фриэл.
«Мен Муҳаммад билан кўп йўналишларда ҳамкорлик қилганимизни эслайман, айниқса, 11 сентябрдан сўнг», – дея хотирлади шаҳар раҳбари.
«У менга ҳам ота, ҳам ака ўрнини босган устозим эди. У 30 йил давомида имомимиз бўлди ва бунинг учун бир тийин ҳам олмади», – деди Брантфорд мусулмонлари уюшмаси раиси Анвар Дўст.



