Мутаассиб бутпарастларга «жиҳод»нинг янги турлари нима учун керак?

Мутаассиб бутпарастларга «жиҳод»нинг янги турлари нима учун керак?

Ҳиндистонда радикал миллатчилар янгича «жиҳод» турларини тўхтовсиз ўйлаб топиб, мусулмонларнинг юзига қора чаплашдан чарчамаяптилар. Аввал индуистлар мусулмонларни «муҳаббат орқали жиҳод»да , яъни индуист қизларга уйланиб, уларни мусулмон қилишда, айблаган бўлсалар, энди мусулмонлар зиммасига «ер» ва «мулк жиҳоди» айблари қўйилмоқда.

Мирут шаҳрида яшовчи Усмон Аҳмад 32 йил давомида ўзининг тўрт нафар акалари ва сингиллари, ота-онаси ва амакиси билан қизлар мактаби ажратиб берган бир хонали квартирада яшаб келаётганди. Ва ниҳоят, Аҳмаднинг оиласида уй сотиб олиш имконияти туғилди – улар мактабдан бир километр узоқда жойлашган икки қаватли уйни танладилар.
Аммо мулкни сотиб олиш учун шартнома расмийлаштирилиши ва оила янги уйга кўчишни бошлаши биланоқ ғазабга тўлган оломон тўпланиб, мусулмон оилани янги уйга киритмади.
«Биз ўз уйимизга эга бўлмоқчи эдик. Кўчмас мулк сотиб олдик, аммо айрим одамлар буни муаммо даражасига кўтариб, бизни «ер жиҳоди»да айблаяптилар», – дейди дастурчи мутахассис Усмон. Бу ҳақида IslamNews сайти The Nation нашрига таяниб маълум қилмоқда.
Маҳаллий индуист аҳоли мулк шартномасини бекор қилишга эришмоқчи, аммо Аҳмаднинг оиласи ҳеч қандай қонун ва меъёрларни бузмагани ҳамда ўз пулига сотиб олган уйда яшашга ҳаққи борлигини айтмоқда.

back to top