Исроилнинг Афинадаги элчихонаси омма ғазабига нишон бўлди

Исроилнинг Афинадаги элчихонаси омма ғазабига нишон бўлди

Ruvikonas анархистлар гуруҳи Исроилнинг Афинадаги элчихонасига бўёқ солинган шишаларни улоқтириб, шу йўл билан Фаластин халқига ҳамжиҳатлигини кўрсатди.
Акцияда мотоцикллардаги 10 киши иштирок этди.

Воқеа содир бўлиши биланоқ, гуруҳ ижтимоий тармоқларда Фаластин халқига ҳамжиҳатлигини билдириб баёнот берди. «Биз ўн йиллардан бери босим остида бўлиб келаётган халқ билан ёнма-ёнмиз. Исроилнинг ҳаракатларини узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган этник тозалаш деб баҳолаш мумкин», – дейилади баёнотда.

back to top