Болалар журнали Исроилнинг ғазабини қўзғатди
Францияда чиқадиган болалар маърифий журнали Youpi Исроилни Шимолий Корея билан бир қаторда ноқонуний давлат тузилмаси деб ёзгани учун расмий Тел-Авивнинг ғазабини қўзғади, деб хабар беради i24news.
Мақола муаллифи шундай ёзади: «Жаҳонда «давлат» деб тан олинган 197 та мамлакат бор, масалан, Франция, Германия ёки Жазоир каби. Шу билан бирга, жаҳон харитасида ҳамма тан олмаган «давлатлар» ҳам бор». Мақолада бундай давлатларга мисол тариқасида Исроил ва Шимолий Корея келтирилади.
Исроилнинг Франциядаги элчиси Ализа Бин-Нур журналнинг бу ишини «даҳшатли» ва антисемитизм кайфиятини алангалатувчи деб баҳолади. Франция яҳудийлар ташкилотлари кенгаши Youpi ни нашр этувчи ширкатдан журналдаги Исроилни «ноқонуний давлат» деб аталган жумлани олиб ташлаш ва кейинги сонда «тўғри» маълумот беришни талаб қилди.



