АҚШ БМТга тўловларни камайтирди

АҚШ БМТга тўловларни камайтирди

АҚШ 2018–2019 йил учун БМТ бюджетига якка ҳолдаги тўловларини 285 миллион долларга қисқартирди. Бу ҳақида АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу «тўғри йўналишда қўйилган катта қадамдир».
«БМТдаги маблағларнинг самарасиз ва ортиқча сарфланиши ҳаммага маълум. Энди биз Америка халқининг саховатидан беназорат фойдаланишга йўл қўймаймиз», – деди Хейли.
Вашингтон якка ҳолдаги тўловни камайтирганига қарамай, АҚШ ҳамон БМТ бюджетига энг салмоқли ҳисса қўшувчи мамлакат бўлиб қолмоқда.
БМТнинг яқин икки йилдаги бюджети 5,4 миллиард долларни ташкил этади. АҚШнинг БМТ бюджетига якка тартибдаги ҳиссаси 3,3 миллиард долларга тенг.
Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида Қуддус бўйича АҚШ қарорига қарши овоз берган давлатларга иқтисодий ёрдамни камайтириш билан пўписа қилганди. Шунга қарамай, резолюция лойиҳасини 128 мамлакат қўллаб-қувватлади, фақат тўққиз мамлакат қарши овоз берди.

back to top