Масжидга ҳужум қилган жоҳилга мусулмонларнинг муносабати ҳаммани ҳайрон қолдирди

Масжидга ҳужум қилган жоҳилга мусулмонларнинг муносабати ҳаммани ҳайрон қолдирди

Бир йил аввал АҚШ нинг Арканзас штатида яшовчи Абрахам Дэвис шериклари билан биргаликда Форт-Смит шаҳрининг масжидига тажовуз қилди. Ас-Салом масжид қавмининг кўрсатган олижаноблик ва ҳимматига қарамай бечора йигит бир неча ой қамоқ жазосини ўтаб 3200 доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлади.

Қамоқдан чиққач, у маҳкама томонидан белгиланган жамоат ишларида текинга меҳнат қила бошлайди.
аммо маош тўланадиган бирор бир иш тополмаган маҳкум жарима пулини тўплаш уддасидан чиқмайди. Бу эса унга 6 йил қамоқ жазоси хавфини соларди. Яқинда Абрахам ва унинг онаси ажабланиб жарима бекор бўлганлигидан хабар топишди. Маҳкум учун жаримани ким тўлаганини билгач, уларнинг ҳайратлари янада ошди. New York Times нашридан иқтибос келтирган IslamNews хабарига кўра бу Ас-Салом масжидининг мутасаддиси Ҳишом Ёсин эди. Мусулмонларнинг феъли кенглигидан ғоятда таъсирланган Абрахам ички кечинмаларни ифодалашга сўз тополмади. Маълум бўлишича, масжид қавмига бир саховатпеша ташкилотдан маблағ келиб тушади. Шунда мусулмонлар Аллоҳнинг уйини таҳқирлаган ва қилган ишидан пушаймон бўлган Абрахамнинг жаримаси тўланишига пул ажратишга қарор қилади.

back to top