Макка-Мадина тезюрар поезди 31 декабрдан ишга тушади

Макка-Мадина тезюрар поезди 31 декабрдан ишга тушади

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Макка-Мадина йўналишидаги поезд йўловчилар билан дастлабки қатновини 31 декабр куни амалга оширади.

Аввалроқ “Ал-Харамайн” деб номланувчи ушбу қатнов йўналишининг очилиши 2018 йилнинг мартига белгиланган эди. Саудия Арабистони ОАВнинг хабарига кўра, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавваралар номусулмонлар учун ёпиқ бўлишига қарамай, Маккагача бўлган режадаги биринчи қатновда Саудия ва Испания давлатларининг вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Мазкур юқори тезлик магистрали қурилишини 12 та Саудия ва 2 та Испания ширкатларидан ташкил топган “Ал-Шоула” бирлашмаси амалга оширган. Ушбу темир йўлни битказиш учун жами қарийб 7 млрд. доллар миқдорида маблағ сарфланган. Эндиликда Макка ва Мадина оралиғидаги 450 километрлик масофани икки ярим соатдан камроқ вақт мобайнида босиб ўтиш мумкин бўлиб қолди. Бу эса ҳаж ва умра сафари ибодатларини амалга оширувчи мусулмонлар учун жуда катта аҳамиятга эга.
Манба: Islam.uz

back to top