Депутат мусулмонларни ҳақорат қилгани учун жавоб берди

Депутат мусулмонларни ҳақорат қилгани учун жавоб берди

Германия парламенти депутати Янги йил байрами тантаналари авжига чиққан пайтда исломофоб твитлар ёзгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Кельн полицияси муҳожир мусулмонларнинг араб тилидаги Янги йил табригини ижтимоий тармоқларда эълон қилганларидан сўнг, Германия учун Муқобиллик (AfD) миллий партиясидан Бетрикс фон Шторх уларни мусулмонларга лаганбардорлик қилишда айблаган.
«Бу мамлакатда нималар бўляпти? Нима учун полиция расмий сайти араб тилида твитлар эълон қиляпти?» – деб ёзди фон Шторх. Бундан ташқари, депутат полицияни «зўравонларнинг варварларча қичқириқларини илҳомлантириш»да айблаган. Ушбу очиқ ҳақоратли гапдан сўнг унинг Twitter даги аккаунти блокланган, деб хабар беради IslamNews сайти The Telegraph га таяниб.
Фон Шторх худди шундай мазмундаги постни Facebook да ҳам жойлаштирмоқчи бўлди, аммо у ерда ҳам уни блоклашди. Ҳозирга депутатга нисбатан терговгача текширув ўтказилмоқда, сиёсатчига жиноий иш очилиши аниққа ўхшаб қолди.

back to top