Исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш бўйича рақамлар эълон қилинди

Ўтган йили исроиллик 16 ҳарбий ўз жонига қасд қилган.
Умумий ҳисобда, 2017 йил Исроил армиясининг 55 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди, деб хабар беради «Канал 12».
Улардан 16 ҳарбий ўз жонига қасд қилган, 7 нафари фаластинликларга қарши амалиётларда ҳалок бўлган, 9 нафари саломатлиги туфайли вафот этган, 12 ҳарбий йўл транспорт ҳодисаси, 9 нафари дайди ўқ ва 2 ҳарбий бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан кўз юмган.
«Канал 12» нинг таъкидлашича, бу йил Исроил армиясида ўз жонига қасд қилишлар сони ўтган йилларга қараганда 50 фоизга камайган.
Аммо расмий статистика маълумотларига кўра, 2016 йилда Исроил армиясида ҳалок бўлган 41 ҳарбийдан 14 нафари ўз жонига қасд қилган. 2014 ва 2015 йилларда ҳам ҳарбийлар орасида ўз жонига қасд қилишлар сони ҳам шундай эди.