Асад исроиллик журналист билан учрашгани учун ахборот вазирини бўшатиб юборди

Асад исроиллик журналист билан учрашгани учун ахборот вазирини бўшатиб юборди

Сурия президенти Башар Асад мамлакат ахборот вазири Муҳаммад Рамиз Туржамонни мамлакатга исроиллик журналист Жонатан Спиерни киритгани учун ишдан бўшатиб юборди.

Yenicag.Ru нинг Al Arabia га таяниб маълум қилишича, Туржамон 1 январ куни ишдан олинган.
Унинг ўрнига Асад Имода Сорани тайинлади. Шунингдек, Сурия раҳбари мудофаа ва саноат вазирларини ҳам алмаштирди.
Ўз навбатида, Туржамон Al Arabia каналига маълум қишича, Спиер Сурияга Британия паспорти билан кирган. У Спиернинг исроиллик эканидан бехабар бўлганинини айтди.
Исроил матбуотига интервью берган Спиер ўзининг яқинда халқаро репортёрлар делегацияси таркибида Сурияга қилган ташрифи чоғи икки марта Туржамон билан учрашганини тасдиқлади.
Журналист ушбу ташриф Дамашқ томонидан ИШИД устидан ғалаба шарафига молиялаштирилганини ҳам қистириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 1948 йил мустақил деб эълон қилингандан бери икки мамлакат уруш ҳолатидадир. Сурия ҳеч қачон Исроил давлатини тан олмаган, мамлакатга Исроил паспорти билан ҳеч кимни киритмайди. Икки давлат ўртасида ҳеч қачон икки томонлама дипломатик муносабатлар бўлмаган.
Сурия ва Исроил ўртасида на иқтисодий, на маданий алоқалар мавжуд, фақат маълум шахсларнинг чегаралараро ҳаракатлари чекланган тарзда амалга оширилади. Шунингдек, Сурия Исроилнинг араб давлатлари томонидан бойкот этилишида фаол иштирок этади.

back to top