Футболчи масжидга қарши ҳаракати учун пушаймон бўлди

Футболчи масжидга қарши ҳаракати учун пушаймон бўлди

Австриялик футболчи масжидга пиво шишаларини отаётгани видеокамералар тасвирига тушиб қолгач, кечирим сўрашга мажбур бўлди. Босниянинг Киселяк шаҳридаги масжид кузатув камералари Деян Любичичнинг ҳамтовоқлари билан мусулмон ибодатхонаси фасадига қарата алкоголдан бўшаган идишларни отаётганини муҳрлаган.
Австриянинг «Рапид» футбол клуби 20 ёшлик ҳимоячиси роликдаги тасвирда масжидга ҳамроҳлари билан яқинлашади ва атрофга бир аланглаб олиб мусулмонлар учун муқаддас бинога пиво шишаларини отади, кейин улар биров кўриб қолишидан қўрқиб автомобилларида қочиб қоладилар.
Эрталаб полиция вандалларни ҳибсга олди, Любичич эса оммавий узр сўради. Унинг узри «Рапид» клубининг расмий сайтида жойлаштирилди, деб хабар бермоқда IslamNews сайти The Independent га таяниб.
«Мен воқеа содир бўлган жойда шахсан узр сўрадим. Албатта, нафақат масжид биносига етказган зараримни қоплайман, балки маҳаллий мусулмон жамоати учун қўшимча хайрия ҳам қиламан», – деди футболчи.
«Рапид» ўйинчисига бундай иш умуман ярашмайди», – деди клуб директори Фреди Бикел.

back to top