Сомали олимлари ҳукуматдан бетартибликка йўл қўймасликни сўради

Сомали олимлари ҳукуматдан бетартибликка йўл қўймасликни сўради

Сомали олимлари қўмитаси мамлакат ҳукуматига мурожаат билан чиқдилар ва ундан ички ҳамда ташқи сиёсатни масъулият билан олиб боришини сўради.

Самали олимлари мамлакатдаги беқарор вазиятдан хавотирларини изҳор этиб, ҳукуматдан ҳокимиятни суистеъмол қилмасликни ва адолатли сиёсат олиб боришни сўрадилар. Акс ҳолда, уларнинг огоҳлантиришича, мамлакат яна тартибсизликлар ботқоғига ботиб кетиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳукуматдан мамлакат мустақиллигини асраш ва унинг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига йўл қўймаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Сомалида ҳамон фуқаролар уруши давом этмоқда, буни ташқи кучлар ўз манфаатлари йўлида қурол қилмоқчи.

back to top