2017 йил Қозоғистонда диний йўналишда амалга оширилган асосий янгиликлар

2017 йил Қозоғистонда диний йўналишда амалга оширилган асосий янгиликлар

І. Қозоқистон мусулмонлари диний идораси доирасида «2017 – Дин ва тарихни ўрганиш йили» деб эълон қилинди.

«Маданий мерос», «Халқ тарих тўлқинида» номли давлат дастурларига уйғунлаштирилган яхши ташаббус доирасида «Анъанавий Ислом гавҳарлари», «Дин ва урф-одатлар ІІ» китоблари нашр этилиб, қозоқ тупроғидан чиққан дин арбобларининг, уламоларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган республика давра суҳбатлари ва анжуманлар ўтказилди.
ІІ. Остона шаҳрида «Ислом ва цивилизация» мавзусидаги ІІ чи республика имомлар форуми бўлиб ўтди. Бу йиғилишда «ХХІ асрнинг энг яхши зиёли имоми» концепцияси ва ҚМДИ-нинг позициясини белгилайдиган «Ханафий мазҳаби билан Мотуридий мактаби – Қозоқистондаги Исломнинг анъанавий йўли» номли ҳужжат қабул қилинди.
ІІІ. Мамлакатда диний маросимлар билан одатларни бир тизимда ташкиллаштириш ташаббуси бошланди. Ушбу ташаббус доирасида «Жаноза ва дафн маросимлари» номли қийматли китоб чоп этилди. Худойи ошлар билан дафн маросимларида кузатилган исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсатида махсус республика анжуманлари, Оқсоқоллар форуми ташкил этилди. Худойи ошнинг махсус рўйхати тасдиқланди.
IV. Муфтиятнинг асосий йўналишларидан бири – хайрия таъдбирлари. Дин ходимлар ёрдамида, хомийларнинг кўмагида 394 313 оилага ҳайрия ёрдами кўрсатилди. Жойлардаги масжидларда 85 950 киши диний таълим олди. Ёт оқимлар билан амалга оширилган ишлар натижасида 940 киши Абу Ҳанифа мазҳабига қайтди.
V. 8 декабрь куни Қозоқистон мусулмонларининг навбатдаги VIII қурултойида Серикбой ҳожи Ўроз бош муфтий лавозимига сайланди. Юрт боши Нурсултон Назарбоев Қозоқистон мусулмонлари диний идораси раисини қабул қилиб, Серикбой ҳожи Сотиболди ўғлини юқори лавозимли хизмати билан табриклаб, ишларига муваффақиятлар тилади. Малакатимиз вилояти, шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва депутатлар, хорижий элчилар ва зиёли қавм вакилларидан Бош муфтий номига қутлов хатларининг келиши давом этмоқда.
muftyat.kz сайтидан Баҳодур Тажиметов таржимаси

back to top