Сунний маданият марказининг 40 йиллиги

Марказ қошидаги Таҳфиз мактабининг ўн бешинчи йил битирувчилари – ҳофизи Қуръонларни тақдирлаш маросими бошланди.
Маросим бошлангач, марказ раиси Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари ўзбекистонлик меҳмонларни саҳнага таклиф қилиб, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эсладилар, у кишининг ҳақларига тадбирга тўпланган минглаб меҳмонлар ва беш минг нафар қорилар жамоати билан биргаликда дуолар қилдилар.
Шундан сўнг Исмоил Муҳаммад Юсуф шайх Абу Бакр ҳазратларига бу юксак эътибор учун самимий миннатдорчилик билдириб, Марказнинг 40 йиллиги муносабати билан махсус эсдалик совғани топширдилар.
Шундан сўнг таҳфиз мактаби битирувчиларига шаҳодатномалар топширилди.
Байрам тантаналари қуйидаги манзилда жонли эфирга узатилмоқда.
Сунний маданият маркази телевидениесидан жонли видеорепортаж
https://youtu.be/73hVYamIynQ