Террорчи-исломофоблар Трампни ғоявий раҳнамолари сифатида кўрсатмоқда

Канзасдаги сомалилик қочқинлар яшаётган масжид ва тураржой мажмуасига қарши теракт уюштирмоқчи бўлган, аммо буни амалга ошира олмаган уч америкаликнинг адвокатлари суд ҳакамлари қаторига президент Доналд Трамп тарафдорлари бўлган инсонларни ҳам киритишни талаб қилди.
Терактни амалга ошира олмаган уч жиноятчи – Гэвин Райт, Патрик Штейн ва Кертис Алленнинг ҳимояловчилари Трамп тарафдорларининг ҳакамлар сафида бўлиши масжидга қарши теракт қасдини оқлашга ёрдам беради деб ҳисоблаяптилар ва бундан уялмаяпти. Аммо АҚШ ҳукумати бу талабни қабул қилмади ва уни «тартибсизликларни бошлашга уриниш» деб баҳолади. Ҳимоячиларнинг суд ҳакамларини мафкуравий асосга кўра танлашни талаб қилиши хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблади АҚШ ҳукумати, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Chicago Tribune нашрига таяниб.
Таъкидлаш жоиз, ҳар уч судланувчи ҳам мусулмонлар яшаётган жойда теракт уюштириш айбини тан олмади. Суд тез орада уларга ҳукм чиқариши кутилмоқда.