2040 йилга келиб АКШда мусулмонлар яҳудийлардан ўзиб кетади

2040 йилга келиб АКШда мусулмонлар яҳудийлардан ўзиб кетади

Сўнгги ўн йилда АҚШда яшовчи мусулмонлар сони миллион кишига ортди, агар шу ўсиш суръати сақланса, мусулмонлар диний жамоат сифатида АҚШда иккинчи ўринга кўтарилиб, яҳудийларни ортда қолдиради.

АҚШда диний мансубликка доир маълумотларни йиғиш осон эмас, чунки аҳолини расмий рўйхатга олиш чоғида уларга эътиқоди ҳақида саволлар берилмайди. Шунга қарамай, Pew Research марказининг яқинда ўтказган тадқиқотлари натижаларига кўра, АҚШнинг 1,1 фоиз аҳолиси Исломга эътиқод қилади. 2007 йили Штатларда 2,35 млн мусулмон истиқомат қилар эди. Лекин мусулмон аҳоли сони яҳудийларга қараганда тезроқ суръатда ўсаётгани ҳисобга олинса, 2050 йилда АҚШда мусулмонлар 8,1 млн га етади, бу умумий аҳоли сонининг 2,1 фоизи деганидир. Ундан 10 йил олдинроқ, яъни 2040 йилда эса мусулмонлар сон жиҳатдан яҳудийлардан ўзиб кетадилар, деб хабар бермоқда IslamNews сайти NewsWeek га таяниб.
«Вояга етган ҳар беш америкаликнинг биттаси бошқа динга эътиқод қилиб ўсган ва кейин Исломни қабул қилган, лекин худди шунча аҳоли болалигидан мусулмонлар тарбиясини олган бўлса ҳам, ўзини уларга мансуб ҳисоблмайди», – дейилади тадқиқотда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Америкада мусулмонлар сони насронийлардан кейин иккинчи ўринга чиқишида демографик омиллар асосий рол ўйнайди.

back to top